12:36 / 04.04.2023
286

Блогер Татарскийнинг ўлими: «ФБК» айбловларни рад этди

Фото: Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг сафдоши Иван Жданов Россияда тақиқланган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси («ФБК») уруш тарафдори бўлган россиялик блогер Владлен Татарскийнинг (асл исми - Максим Фомин) ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Жданов тегишли ёзувни 3 апрел, душанба куни Telegram'да қолдирди.

«Бизга узоқ вақтдан бери терроризмни илишга ҳаракат қилишяпти», - дея таъкидлаб ўтди у. «Яқин келажакда Навалний устидан суд бўлиб ўтади. Кўриниб турибдики, улар (Россия ҳукумати) унга максимал муддат беришни режалаштирган ва бунинг учун терроризм жуда қулай», - деб ёзади Жданов.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматига «ФБК»га айблов қўйиши «жуда қулай». «Нафақат Украина кўринишидаги мутлақ ташқи душман, балки Навалний жамоаси кўринишидаги ички душман ҳам керак», — қўшимча қилди у. Иван Ждановнинг таъкидлашича, «ФСБ» ходимлари «бу тарғиботчини ўзлари йўқ қилишган».

Навалнийнинг яна бир сафдоши Леонид Волков Telegram'да «ФБК «сиёсий қотилликларга қўл урмаслигини» айтди.

«Аммо Татарский билан боғлиқ вазиятда, негадир, «ФСБ» эмаслиги тасаввур қилинса ҳам, айрим саволлар очиқ қолади», дея қўшимча қилди у.

Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) аввалроқ Санкт-Петербургдаги кафедаги портлаш Украина махсус хизматлари томонидан Россияда узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётган Алексей Навалнийнинг «экстремистик» деб тан олинган ва тақиқланган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси ходимлари иштирокида режалаштирилгани ҳақидаги версияни илгари сурган эди.

«Украина махсус хизматлари террорчилик ҳаракатини содир этишда Навалнийнинг Коррупцияга қарши кураш жамғармаси билан ҳамкорлик қилган. Қўлга олинган Трепова ҳам унинг фаол тарафдори бўлган», - дея маълум қилди МАҚ.

Кейинроқ Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Татарскийнинг ўлдирилишига изоҳ бериб, воқеани «ички терроризм» деб атади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг