![](https://daryo.uz/static/2023/zulfiya/photo_2023-04-04_13-12-20.jpg)
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов Ғарб Россиянинг парчаланишига тайёргарлик кўришни бошлаши кераклигини айтди. Бу ҳақда у The Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Даниловнинг сўзларига кўра, бу Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин амалга оширилмаган. Разведка мулозими Россия заифлашгани ва парчаланиш хавфи остида эканини таъкидлади. У буни Россия президенти Владимир Путиннинг Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашуви тасдиқлаганини айтди.
"Ғарб Россияни билмайди ва Россиянинг парчаланишидан қўрқади. Лекин бу жараён аллақачон кечмоқда”, — дея таъкидлади Данилов.
У Россиянинг қулаши "мароқли" бўлиши ва яқин уч, беш ёки етти йил ичида содир бўлишини прогноз қилди.
“Бу тарихий жараён ва тарихни тўхтатиб бўлмайди”, — деб хулоса қилди Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби.
Аввалроқ ташқи сиёсий экспертлар Россия 2033 йилгача муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки парчаланишини маълум қилганди.
Атлантика Кенгаши томонидан ўтказилган сўровда 167 экспертнинг 46 фоизи Россия яқин 10 йил ичида қулаши ёки парчаланиши мумкинлигини айтган. Мутахассисларнинг 40 фоизи Россияни бир қатор сабабларга кўра, хусусан, “инқилоб, фуқаролар уруши ёки сиёсий парчаланиш” туфайли парчаланишини илгари сурган.
Россия президенти Владимир Путин Москва Украинада муваффақиятсизликларга дуч келаётганини ва уруш узоқ давом этишини очиқ тан ола бошлагани келтирилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)