22:45 / 04.04.2023
163

Трамп судланган бўлса ҳам, АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкин

Трамп судланган бўлса ҳам, АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкин

Фото: AP Photo/Evan Vucci

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп шу йилнинг 5 май куни бўлиб ўтадиган суд маҳкамасида айблов хулосасини олиши мумкин.

The Washington Post газетасининг Трамп маслаҳатчиларига таяниб ёзишича, ушбу жиноий айблов 76 ёшли сиёсатчининг АҚШ президентлигига номзодини қўйиш истагига тўсқинлик қила олмайди. Қолаверса, маслаҳатчиларининг фикрича, бу унинг президентлик учун курашда ғалаба қозонишига ёрдам бериши мумкин.

Аввало Трамп жиноятда расман ёзма равишда айбланиши керак, бу ҳали амалга оширилмади. Норасмий маълумотларга кўра, сиёсатчи 2016 йилги сайлов олдидан порнографик актриса Сторми Дэниелсга (ҳақиқий исми Стефани Клиффордс) 130 минг доллар тўлаган. Трамп Стефанига адвокати орқали ўзининг «интим учрашуви»ни яшириш учун пул берган. Бироқ тергов бу тўлов «сукут» учун эмас, шунчаки сайлов кампаниясига киритилган сармоя, деб ҳисобламоқда.

Трамп, қонунга кўра, жиноят учун жазоланган тақдирда ҳам 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этиши мумкин бўлади. Шу пайтгача асосий партияларнинг ҳеч бир номзоди бунга уринмаган.

Трампнинг маслаҳатчилари бу суд жараёнини собиқ президентни янада оммалаштириш ва шу тариқа таниқли сиёсатчининг рейтингини ошириш имконияти сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трамп гўёки порноактриса Дэниелс билан 2006 йилда гольф турнири вақтида танишган. Кейин унга интим хизматлари учун пул тўлаган. 2016 йил октябрь ойида АҚШ прокуратураси Трамп ўз маъшуқасига бўлган воқеани ошкор этмаслик учун 130 минг доллар тўлаганини аниқлади, бироқ терговга кўра, Трамп пул ўтказмасини сайлов кампаниясини молиялаштириш учун амалга оширган.

Энди Трамп ўз айбини инкор этмоқда ва Жо Байденнинг жамоаси ўзига панд бермоқчи деб ҳисобламоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг