15:37 / 06.04.2023
1 127

Санкт-Петербург ҳокимияти муҳожирларни урушга жўнатмоқчи

Санкт-Петербург ҳокимияти муҳожирларни урушга жўнатмоқчи

4 апрель, сешанба куни Санкт-Петербург ҳокимияти муҳожирларни шартнома бўйича ҳарбий хизматга жалб қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда губернатор ўринбосари Валерий Пикалёв имзолаган буйруққа таяниб, «Ротонда» нашри хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, Смолний вакиллари 15 апрелга қадар диаспора етакчилари билан «уларни хорижий фуқаролар ўртасида шартнома бўйича ҳарбий хизматни оммалаштиришга жалб қилиш» учун учрашув ўтказиши керак. Шимолий пойтахт вице-губернаторлари Кирилл Поляков, Борис Пиотровский, Владимир Княгинин ва Николай Линченколарга шу мавзуда буйруқ берилган.

Ҳужжатга кўра, муҳожирларни Россия армияси билан тузилган шартномаларга қизиқтириш учун амалдорлар «хусусий бандлик агентликлари билан ишлашни ташкил этиши» керак. Чет элликлар билан ҳамкорлик қиладиган йирик иш берувчиларни ҳам ушбу мақсадларга жалб қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Ғарбий ҳарбий округга «ташвиқот ва контракт бўйича ҳарбий хизматга фуқароларни танлаш бўйича» ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ таркибига миллатлараро муносабатлар қўмитаси вакили киритилади.

Смолнийда алоҳида вазифа вице-губернатор Антолий Повелий ва Санкт-Петербург туманлари раҳбарларига ҳам юкланган. Шу ойнинг ўрталарига қадар улар ҳарбий комиссарлар билан биргаликда 2017 йилдан 2022 йилгача Россия фуқаролигини олганларнинг «ҳарбий рўйхатга олиш тўлиқлигини текширишлари» керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Госуслуги порталида ва худди шу номдаги иловадан ҳисобни ўчириш тугмаси олиб ташлангани маълум бўлди. Аввалроқ, баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув вақтида ҳарбий хизматга чақирилувчиларни электрон кўринишда хабардор қилишни бошлаши хабар қилинган эди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, меҳнат муҳожирлари, айниқса, Марказий Осиёдан борган фуқароларни урушга жалб қилишга ҳаракат Украинага қарши тажовуз бошлангандан буён давом этиб келмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг