date
views 13 535

Россиялик миллиардер ўғлининг тўйини катта дабдаба билан ўтказди (Фото)

Россиялик миллиардер ўғлининг тўйини катта дабдаба билан ўтказди (Фото)

Жамоатчилик Михаил Гуцериевнинг ўғлига қилган дабдабали тўйдан ҳали ўзига келмай туриб, муҳокама учун янги мавзу топилди. Бу ҳақда “Сosmo.ru” нашрига асосланиб “Даракчи.uz” хабар бермоқда.

Москванинг “Сафиса” ресторанида ўтказилган тўйга фавқулодда катта миқдордаги маблағ сарфланди. “Ташир” гуруҳлари компанияси президенти, миллиардер Самвел Карапетян ўғли, 23 ёшли Саркисни, грузиялик Саломея исмли қизга уйлантирди.

Тўйга 500 нафар меҳмон, шу жумладан Россиянинг машҳур шоу-бизнес вакиллари ҳам ташриф буюрди. Тўй ўзининг дабдабаси, ҳашамдорлиги билан ҳаммани ҳайратга солди. Тўйхона табиий гуллар, дастурхон эса улкан тортлар билан безатилди.

Ресторан эртакмонанд ўрмон шаклига келтирилиб, оппоқ гуллар билан ясатилган. Тўйда Алла Пугачёва, Григорий Лепс, Вера Брежнева ва Maroon 5 гуруҳи вакили Адам Левинлар қўшиқ айтган.

Саркис Карапетян яқинда энг ҳавас қиларли бўйдоқлар рўйхатида етакчилик қилган эди. Унинг отаси Forbes журналининг энг бой одамлари рўйхатида 26-ўринда туради ва даромади 4,6 милиард доллар деб баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик миллиардер ўғлининг тўйини катта дабдаба билан ўтказди (Фото)