13:00 / 07.04.2023
758

Россия қўшинларининг ҳужуми Бахмут ҳудудида яна жадал тус ола бошлади

Фото: AP

Сўнгги кунларда Бахмут ҳудудида Россия қўшинларининг ҳужуми яна тезлаша бошлади. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлигининг кундалик ҳисоботида айтилади.

2023 йил март ойи охиридан бери ҳеч қандай олға силжиш кузатилмади. Британия разведкасининг таъкидлашича, Россия янада илгарилаб кетишни бошлади ва энди шаҳар марказига кириб, Бахмутка дарёсининг ғарбий қирғоғини эгаллаб олиши мумкин.

«Украинанинг шаҳар ғарбидаги 0506-асосий таъминот йўли жиддий хавф остида бўлиши мумкин», - дейилади ҳисоботда.

Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия мунтазам кучлари, жумладан, ҳаво-десант қўшинлари ҳам ҳужумни кучайтирди ва Россия яна бу секторда артиллериядан самаралироқ фойдаланмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, маҳаллий даражада «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси қўмондонлари ва Россия Мудофаа вазирлиги ўзаро низони тўхтатиб, алоқани яхшилаган бўлиши эҳтимоли бор.

6 апрель куни Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг Бахмут ва шаҳар атрофидаги позицияларига ҳужум қилишда давом этди, дейилади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) баёнотида.

Институт мутахассислари геолокация маълумотлари асосида ҳудуддаги жанговар ҳаракатларнинг янгиланган харитасини чоп этди.

ISW маълумотларига кўра, россияликлар шаҳарнинг марказий қисмида бироз олға силжиган, бироқ унчалик катта муваффақиятга эришмаган, Украина ҳарбийлари эса Бахмутдан 6 километр ғарбда «Вагнер»нинг қуруқликдаги ҳужумларини қайтарган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг