12:42 / 08.04.2023
1 597

Россиялик аскар Украинада укасининг ўлими учун командирнинг юзига ўқ узди

Россиялик аскар Украинада укасининг ўлими учун командирнинг юзига ўқ узди

Севастопол гарнизони ҳарбий суди Украинадаги ҳарбий операцияда иштирок этган сержант Исмоил Зангиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади, деб ёзади «Коммерсант».

29 ёшли Зангиев батальон тактик гуруҳида биринчи взвод командирининг ўринбосари бўлган, унинг укаси 20 ёшли Зелимхон эса иккинчи взводда хизмат қилган. Иш материалларидан маълум бўлишича, 2022 йил март ойида Мариуполда рус ҳарбийлари тузоққа учраган. Унда Зелимхон Зангиев ва унинг бир қанча шериклари ҳалок бўлган.

Зангиев укасини қидириб боради, лекин уни топа олмади. Кейинчалик укасининг жасади топилади. Унинг ўлимида иккинчи взвод командири, катта сержант Ян Ларионовни айблайди ва унинг юзига ўқ узади. Ларионов оғир жароҳат олади, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг