20:30 / 10.04.2023
269

Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас ота-она бўлиш ҳиссиёти ҳақида гапириб берди

Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас ота-она бўлиш ҳиссиёти ҳақида гапириб берди

Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва унинг турмуш ўртоғи Ник Жонас 2022 йилнинг январь ойида суррогат она туфайли фарзандли бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик жуфтлик қизалоғига Малти Мари деб исм қўйгани ва у муддатидан анча олдин  туғилгани ҳақида маълумот берилди. Бахтли оила вакиллари ҳозирда қизалоғи билан ўтказган бахтли лаҳзаларини суратларга муҳрлаб, ижтимоий тармоқларда мухлисларига тақдим этади.

Отасига ўхшаш қизалоқ

Яқинда Ник Жонас Nike кроссовкалари ёнида Малтининг Nike кроссовкалари турган суратни жойлаштирди ва унинг остига “Ота ва қиз” деб изоҳ қолдирди.

Шунингдек Приянка қизалоғи доим унинг ёнида бўлиши учун қўлидан келганини қилишини айтган. “Унинг хонасида 7 та камера бор. Қизимнинг эндигина кўзларини очганда юзини кўриш қанчалик ҳайратланарли эканини билмайсиз”, — дейди актриса.

Приянка Чопра Ник ва унинг ота-онаси кўп ёрдам беришини таъкидлайди, чунки актриса ҳали кинодаги карьерасини тарк этишни режалаштирмаяпти.

Оилам — менинг асосий кучим”, — дейди актриса.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг