
Россия ҳарбий кучларининг «Русские витязи» гуруҳи таркибидаги Су-27 самолёти Москва вилоятининг Пушкин туманида, Мураново қишлоғидан 2 км масофада, аҳоли турар жойлари рўпарасидаги дарахтзорга қулаб тушди, дейилади "Кун" нашрида.
РИА Новости агентлигининг Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар беришича, самолёт ўқув-машғулот вақтида ҳалокатга учраган.
Ҳалокат натижасида самолёт учувчиси ҳалок бўлган. Воқеа Москва вақти билан соат 10.25 да содир бўлган.
Парвоз вақтида самолётда қурол-аслаҳа бўлмаган.
Дастлабки хабарларда МиГ-29 русумли қирувчи самолёти ҳалокати тўғрисида айтилганди.
Муранова қишлоғи яқинидаги Ашукино аҳоли турар жой ҳудудида бугун Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов ва Россия Ҳарбий Космик кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв иштирокида авиаторлар учун ўрнатилган монумент очилиши маросими ўтказилди. Маросим вақтида ҳудуд осмонида «Русские витязи» самолётлари парвоз қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар