date
views 707

Лондон: Россия ҳужум қилиш учун десантчиларни қуроллантиряпти

Лондон: Россия ҳужум қилиш учун десантчиларни қуроллантиряпти

Фото: РИА Новости

Британия ҳарбий разведкаси Россия ҳаво-десант қўшинларининг («ВДВ») Украинадаги ҳужум операцияларидаги роли ортиб бораётгани ҳақида ёзди.

Британия Мудофаа вазирлиги томонидан Twitter’да эълон қилинган кундалик ҳисоботда Россия ОАВнинг 3 апрелдаги ТОС-1А «Солнцепек» оғир ўтсочар (огнемёт) тизимлари ҳаво-десант кучларига топширилгани ҳақидаги хабарларига таяниб берилган.

Термобарик снарядлар билан ўққа тутадиган ушбу тизимлар одатда Россиянинг ихтисослаштирилган радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари томонидан қўлланилади ва илгари ҳаво-десант кучларида фойдаланишда бўлмаган.

Разведка маълумотларига кўра, ТОС-1А’нинг топширилиши, эҳтимол, Украинадаги ҳужум операцияларида десантчиларнинг келажакдаги ролини кўрсатади.

«Бу урушнинг дастлабки тўққиз ойида катта йўқотишларга учраган ҳаво-десант кучларини тиклаш бўйича қилинган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир», дейилади ҳисоботда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон: Россия ҳужум қилиш учун десантчиларни қуроллантиряпти