АҚШнинг Вандербильт университети олимлари TCL1A генини блоклаш кекса ёшли кишиларда қон саратони ривожланишига тўсқинлик қилишини аниқлади.
Бунинг учун 5000 дан ортиқ кишининг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Натижада тадқиқотчилар хавфли қон ҳужайралари бўлинишини қўзғатувчи генни топишга муваффақ бўлди.
Мутахассислар хулосасига кўра, энди TCL1A генига йўналтириладиган дорилар орқали саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатиш мумкин.
Муаллифлар фикрича, ёш ўтиши билан инсон организмдаги бўлинувчи ҳужайралар турли мутацияларга учрайди. Уларнинг аксарияти зарарсиз.
Аммо кекса ёшли кишиларнинг 10 фоиздан ортиғида қон саратони ва юрак касалликларини келтириб чиқарувчи мутациялар ривожланади.
ТCL1A ГениҚон СаратониКекса Ёшли КишиларДорилар ОрқалиМутахассислар ХулосасиТадқиқотчилар Натижаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар