Уруш бошланганидан бери Россия Украинада қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 133 та радар ва радиоэлектрон жанг комплексларини йўқотди. Бу ҳақда Molfa таҳлил маркази ёзмоқда.
«Биз жами уруш бошланганидан бери Россия армияси йўқотган радар ва радиоэлектрон жанг комплексларини йўқотгани бўйича 133 та ҳолатни аниқлашга муваффақ бўлдик. Йўқотилган комплексларнинг умумий миқдори 1 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. 37 турдаги комплекслар орасида 11 та «Зоопарк», 10 та «Борисоглебск» ва 9 та «Житель» радиолокацион станцияси борлигини аниқладик», дейилади хабарда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Россия армияси Киев, Харьков ва Херсон йўналишларида қарши ҳужум арафасида катта йўқотишларга дуч келишган. Вайрон қилинган техникаларнинг энг кўп қисми Херсон вилоятида йўқ қилинган.
Шу билан бирга, ушбу комплексларнинг тахминан 14 фоизи Украина Қуролли кучлари қўлига ўтган ва ҳозирда Украина ҳарбийлари томонидан фойдаланилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)