17:53 / 16.04.2023
295

Малайзияда ота-она 5 яшар қизига мактабга боришга ундаш учун Mercedes совға қилди (видео)

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Малайзияда ота-она мактабга боришга ундаш учун беш ёшли қизига Mercedes совға қилди. Бу ҳақда Mashable хабар берди.

Фарҳона Заҳра ижтимоий тармоққа қизи Фотимага туғилган кунида нима истаётганини сўраган видеони жойлаштирди. Қиз яшил рангдаги Mercedes G Wаgon ёки BMW хоҳлашини айтди. Она қизи мактабга борса, унинг инжиқлигини бажаришга рози бўлишини билдирди.

Кейинроқ малайзиялик аёл Фотиманинг кўзи боғланган ҳолда машинага етаклагани акс этган яна бир видеони эълон қилди. Фарҳона бундай харидни фарзандини 1-синфга боришга ундаш учун қилганини тушунтирди. Қиз совғадан хурсанд бўлиб, мактабга боришга ваъда берди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг