date
views 7 123

Украинада ер остидан ўтувчи ҳалқаро спирт қувури топилди

Украинада ер остидан ўтувчи ҳалқаро спирт қувури топилди

Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Украинанинг Винница вилояти ҳудудида ер остидан ўтувчи спирт қувури борлигини аниқлашди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашрига асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу қувурдан контрабанда йўли билан Молдавиядан Украинага спирт етказиш учун фойдаланилган.

“Тадбиркорлар” бунинг учун Днестр қирғоғига яқин жойда маҳаллий фуқаролардан бирининг уйини ижарага олишган ва қирғоқ бўйлаб ер остига полипропилен қувурларни ётқизиб чиқишган. Қувурнинг бир учи Украинадаги Кременное қишлоғи ҳудудида экани маълум. Диаметри 6 сантиметр, узунлиги 430 метр бўлган ушбу қувур ёрдамида яқин кунлар ичида бошқа давлатдан спирт олиб киришни режалаштирилган эди. УХХнинг тезкор ҳаракати туфайли контрабандачиларнинг режалари чиппакка чиқди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада ер остидан ўтувчи ҳалқаро спирт қувури топилди