Британия парламенти бош вазир Риши Сунак устидан молиявий декларация юзасидан тергов бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизматига асосланиб Sky News хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Буюк Британиянинг барча парламентарийлари олинган барча совғалар, бадаллар ва хайрияларни декларациялар реестрида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Парламент веб-сайтида айтилишича, Сунак бўйича тергов 13 апрел куни бошланган.
На парламентнинг ўзи, на оммавий ахборот воситалари терговнинг бошланиши сабабини айтмайди, аниқ тафсилотлар ҳам келтирилмаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар