05:16 / 18.04.2023
739

Ўн ёшли боланинг миясидан 15 донагача қурт олиб ташланди

Ўн ёшли боланинг миясидан 15 донагача қурт олиб ташланди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳар болалар клиник шифохонаси мутахассислари ёш боланинг миясидан қуртларни олиб ташлашди. Бу ҳақда маҳаллий Otyrar нашри хабар бермоқда.

ОAВ хабарларига кўра, ўн ёшли бола доимий бош оғриғидан шикоят қилиб шифокорларга мурожаат қилган. Текширув натижасида шифокорлар беморда бош миянинг  эхинококкоз касаллиги борлигини аниқлади.

Бола тезда шифохонага ётқизилган ва операция қилинган. Операция давомида жарроҳлар 15 дан 10 см гача бўлган  эхинококкоз кистасини, шунингдек, тахминан 10-15 та тасмасимон қуртни олиб ташлашган.

Миянинг эхинококкози кам учрайдиган паразитар касалликдир. Паразитлар инсон танасига гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда (кўпинча ҳайвонлар ёки ифлос қўллар орқали) киради.

Агар мазкур касаллик кеч аниқланса, ҳаттоки ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг