12:06 / 18.04.2023
488

Ҳиндистон Хитойдан ўтиб кетди

Ҳиндистон Хитойдан ўтиб кетди

14 апрель куни Ҳиндистон «Хитойнинг узоқ ҳукмронлиги»га чек қўйиб, дунёдаги аҳоли сони энг кўп мамлакатга айланди, деб хабар берди Market Watch БМТнинг аҳоли сони бўйича прогнозларига таяниб.

Ҳиндистон аҳолиси сони 1 425 782 975 кишига етди (Хитойда 1 425 744 008 киши).

Экспертлар Ҳиндистоннинг улкан иқтисодий салоҳиятини эътироф этишмоқда. Мамлакатда меҳнатга лаёқатли ҳар 100 кишига 47 нафар лаёқатсиз тўғри келади. 2048 йилга келиб Ҳиндистон меҳнатга лаёқатсизлар сони энг кам бўлган давлатлар рўйхатида 43-ўриндан 23-ўринга кўтарилиши кутилмоқда.

Хитойда эса меҳнатга лаёқатли ҳар 100 кишига 45 нафар лаёқатсиз тўғри келади. Мамлакат аҳолининг меҳнат қобилияти бўйича жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллайди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг