Forbes.ru ёзишича, Bank of Cyprus россиялик мижозларга уларнинг ҳисобрақамлари ёпилгани ҳақида билдиришномалар юборяпти. Кипрдаги бошқа банклар ҳам шундай қарорга келиши кутиляпти.
Forbes.ru маълумотларига кўра, Кипрнинг энг йирик Bank of Cyprus банки россиялик мижозларга уларнинг ҳисобрақамлари яқинда ёпилиши ҳақида билдиришномалар юборяпти. Хатда фойдаланувчи маълумотлари «Ўз мижозингни бил» процедураси қоидаларига мос келмаслиги сабабли қарор қабул қилингани айтилади, деб ёзади Forbes журналининг русча версияси 17 апрель, душанба куни Кипрда мижозларга кенг қамровли хизматлар кўрсатувчи Main Partner Trust компанияси, шунингдек, банк соҳасидаги манбага таяниб.
Ушбу маълумотларга кўра, хабарномаларда мижозлар ҳисобрақамлари икки ой ичида ёпилиши айтилган. Main Partner Trust компанияси бу чоралар сабаби Россияда солиқ резиденти мақоми, РФда санкциялар остидаги бизнесдан даромаднинг мавжудлиги ёки россиялик мижозларнинг Кипрда яшаш учун рухсатномасига боғлиқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Hellenic Bank ва Alpha Bank Греция банкларининг Кипрдаги бўлинмаларида россиялик мижозлар ҳисобрақамлари ёпилаётгани хабар берилган. Main Trust Partner ушбу қарорларни банклар РФ компаниялари ва жисмоний шахсларига консалтинг, маркетинг, IT, юридик, муҳандислик хизматларини кўрсатишни тақиқловчи Британия ва Америка санкцияларидан хавотирда экани билан изоҳлади. Компания Bank of Cyprus’дан кейин Кипрдаги бошқа банклар ҳам шунга ўхшаш қарор қабул қилишини кутмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)