Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес The New York Times газетасига Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми ва урушнинг қачон якунланиши ҳақида фикр билдирди.
Вазир Украина Қуролли кучларининг бўлажак қарши ҳужуми муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди ва келаётган 2024 йилда бутун можаро якунланишини башорат қилди.
«Мен оптимистман ва Украина мустаҳкам позицияни сақлаб қолишига ишонаман. Шунингдек, биз реалист бўлишимиз керак, деб ўйлайман: Россия қулайдиган сеҳрли лаҳзани кутиб бўлмайди», — дейди Уоллес.
Олдинроқ Германия канцлери Олаф Шолц Украинадаги можаро 2027 йилгача давом этиши мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 24 феврал тонггида Россия кучлари Украина ҳудудига бостириб кирганди.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар