00:47 / 20.04.2023
1 064

Украина Донбассда қарши ҳужум бошланганини эълон қилди

Украина Донбассда қарши ҳужум бошланганини эълон қилди

Фото: Reuters

Украина қуролли кучлари (УҚК) Донбассда тўрт йўналишда қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр «Рада» телеканали эфирида маълум қилди.

Департамент бошлиғи ўринбосарининг аниқлик киритишича, Украина армияси Бахмут, Марйинка, Авдийивка ва Лиман йўналишларида ҳужум амалиётларини бошлаган. Маляр шунингдек, айни пайтда Украина қуролли кучлари Бахмутда «фаол ҳужум операциялари» ўтказаётганини таъкидлади.

Аввалроқ, Американинг Newsweek журнали Пентагондан сиздирилган махфий ҳужжатларга таяниб, Украинанинг қарши ҳужумни бошлаш санасини маълум қилган эди.

«Гарчи Бахмут яқинидаги «Вагнер» ёлланма аскарларининг улуши ҳақидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотса-да, ундан ҳам муҳимроғи «қурол етказиб бериш» 2023 йил 30 апрелига режалаштирилган «баҳорги ҳужум» билан якунланиши ҳақидаги маълумотдир», деб ёзди Newsweek.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг