08:00 / 20.04.2023
270

Қирғизистон ҳам лотин алифбосига ўтмоқчи

Қирғизистон ҳам лотин алифбосига ўтмоқчи

Қирғизистон парламенти депутатлари Эмил Токтошев ва Камила Талиева қирғиз тилини кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Олий Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

«Тилимизни асраб-авайлаш учун лотин алифбосига ўтишимиз керак», дея таъкидлади Тўқтошев «Қирғизистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида.

Парламент аъзоларининг фикрича, бу ислоҳот анча олдин амалга оширилиши лозим бўлган.

Матбуот хизмати хабарига кўра, муҳокама натижасида «Қирғизистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Лойиҳа деярли барча фаолият соҳаларида ҳужжатлар айланишида қирғиз тилидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади, рус тили эса захира сифатида қўлланилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг