Россиянинг ўзига тегишли бўлган “Су-34” самолёти Белгородга авиабомба ташлаб юборди (видео)

Россиянинг ўзига тегишли бўлган “Су-34” самолёти Белгородга авиабомба ташлаб юборди (видео)
Россиянинг ўзига тегишли бўлган “Су-34” самолёти Белгородга авиабомба ташлаб юборди (видео)
Фото: Mash

Россиянинг Су-34 ҳарбий самолёти 20 апрель, пайшанба куни кечқурун Белгород марказий қисмига авиабомба ташлаб юборди.

 “20 апрель куни Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Су-34 самолётининг Белгород шаҳри узра парвози чоғида авиация ўқ-дорисининг ғайритабиий тушиши содир бўлди. Натижада турар жой биноларига шикаст етган, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ўзининг Telegram каналида ҳолат бўйича маълумот берган.

Россиянинг ўзига тегишли бўлган “Су-34” самолёти Белгородга авиабомба ташлаб юборди (видео)
Фото: Telegram / Вячеслав Гладков

“Белгородда фавқулодда ҳолат. Портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Марказий кўчалардан бирининг чорраҳасида радиуси 20 метрга тенг улкан ўра пайдо бўлди. Яқин-атрофдаги турар жой биносининг ойналари синган, портлаш натижасида тўхтаб турган бир нечта машина шикастланган ва электр узатиш линиялари ишдан чиққан”, — деб ёзади у.

Кейинроқ губернатор икки киши жабрланганини маълум қилди. Шунингдек, Шаладин кўчасидаги турар жой биносининг тўртта квартираси ҳам вайрон бўлган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар