19:13 / 22.04.2023
439

Украина Россия билан боғлиқ географик номларни тақиқлади

Украина Россия билан боғлиқ географик номларни тақиқлади

Фото: Sputnik/picture alliance

Украина президенти Володимир Зеленский “Географик номлар тўғрисида”ги қонунни имзолади, унга кўра Россия ва унинг арбоблари билан боғлиқ географик объектларга ном бериш тақиқланади. Тегишли маълумот 21 апрел, жума куни Украина Олий радаси сайтида пайдо бўлди.

Қонун географик объектларга "Россияни юксалтирувчи, абадийлаштирувчи, тарғиб қилувчи" номлар беришни тақиқлайди.

Хусусан, гап Россия ёдгорлик жойлари, саналари, воқеалари, Украинага ёки бошқа давлатга қарши тажовузни амалга оширган шахслар, шунингдек, тоталитар совет ва Россия тузумларини, шу жумладан, украиналикларни танқид қилгани учун таъқиб этиш билан боғлиқ тоталитар сиёсат ва амалиёт ҳақида кетмоқда.

Қонунни Рада кўриб чиқиши учун тақдим этган украиналик парламентарийлар фикрига кўра, унинг қабул қилиниши Россиянинг Украина ички сиёсатига ва украиналикларнинг дунёқарашига таъсирини камайтириш, шунингдек, Россия пропагандаси фаолияти олдини олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, десоветизацияни тезлаштиришга ёрдам беради.

Қонун уч ойдан кейин кучга киради.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг