07:20 / 24.04.2023
416

Ўзбекистонинг Франциядаги элчиси хитойлик дипломатнинг сўзлари ўрганиб чиқилишини билдирди

Ўзбекистонинг Франциядаги элчиси хитойлик дипломатнинг сўзлари ўрганиб чиқилишини билдирди

Фото: ШҲТ ахборот хизмати

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев хитойлик дипломат – Лу Шайнинг собиқ СССР давлатлари ҳақида айтган гаплари ўрганиб чиқилиб, расмий баонот берилшини билдирди. Хитой элчиси аввалроқ постсовет давлатлари “халқаро ҳуқуқ борасида самарали статусга эга эмаслигия”ни таъкидлаб, дипломатик можарога сабаб бўлган эди.

[Бу масалада] муносабат билдиришдан аввал чуқур ўрганиб чиқишимиз керак, ҳали баёнотни ўзини кўрганим йўқ.

Аввал ўрганиб чиқиб, расмий баёнот берармиз ёки керак бўлса Хитой элчиси билан икки томонлама учрашиб… Улар нима ҳақида гапираётганини билишимиз керак. Мен сизга бирор бир баёнот беришга ёки позицияни айтишга тайёр эмасман. Чунки бу билан танишишимиз керак. Биз буни кузатамиз, агар жиддий бўлаётган бўлса балки Ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан баёнот берилар.

Агар шахсан ўзимни позициямга келадиган бўлсак, албатта бу нотўғри нарса. Мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди ва мустақиллигимиз учун барча асослар ва ҳужжатлар бор.

Яна бир бор айтаман, буни яхшилаб ўрганиш керак. Балки Хитой томонининг сўзлари нотўғри трактовка қилингандир,” – дея Ўзбекистоннинг Францияда элчиси сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрел куни Франциянинг LCI телеканалига интервю берган хитойлик дипломат Лу Шай собиқ СССР давлатлари «халқаро ҳуқуқ борасида самарали статусга эга эмаслиги, чунки уларнинг статусига суверен давлатлар кучини тақдим этувчи халқаро келишув йўқлиги»ни ҳам таъкидлаганди. Хитойнинг Париждаги элчиси, шунингдек постсовет чегаралари масаласида «беҳуда мунозаралар»ни бас қилишга ҳам чақирган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг