09:10 / 25.04.2023
1 082

Песков Путиннинг қиёфадошлари ва бункерлари ҳақида гапирди

Фото: Sputnik

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг қиёфадошлари ва бункерлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг қиёфадошлари борлиги ҳақидаги хабарлар “ёлғон”.

Эҳтимол, Путин бункерда бўлганида унинг ўрнига фаолият олиб борувчи кўплаб қиёфадошлари борлиги ҳақида эшитгандирсиз. Яна бир ёлғон. Кўряпсизми, бизда қандай президент бор, у мегафаол, унинг ёнида ишлайдиганлар зўрға унга эргашамиз”, — деди Песков.

Кремль матбуот котиби Путиннинг соғлиғида муаммо йўқлигини ҳам қайд этди.

Унда бор соғлиқни фақат ўзингизга тилашингиз мумкин. Албатта, у ҳеч қандай бункерда ўтирмаган. Бу ҳам ёлғон ва сиз буни кўриб турибсиз, ҳаммаси аён”, — дея қўшимча қилди у.

2022 йил декабрь бошида Россиянинг “Собеседник” нашри президент Владимир Путин учун бутун Россия бўйлаб махфий бункерлар қурилгани ҳақида маълумот берганди.  Шунингдек, The Mirror нашри декабрь ойида Владимир Путин оммавий грипп тарқалгани сабабли яширин бункердалиги ҳақида хабар берган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг