
Фото: IMAGO
Уруш пайтида Украинанинг турли минтақаларидаги 60 дан ортиқ музей ва галереялар рус ҳарбийлари томонидан вайрон қилинган ёки шикастланган.
Украина президенти Володимир Зеленский видеомурожаатида Харкив вилоятининг Купянск марказидаги ўлкашунослик музейининг ўққа тутилишини изоҳлар экан, шундай маълумотларни тақдим этди.
Бундан олдин Россия Украина позицияларини ўққа тутиш учун энг сўнгги Т-14 «Армата» танкларидан фойдаланишни бошлаганди.
Январь ойида Британия ҳарбий разведкаси Украинадаги Россия қўшинлари танкларнинг «ёмон аҳволи» туфайли ушбу машиналарнинг биринчи партиясини қабул қилишни истамагани ҳақида хабар берган эди, деб ёзмоқда Reuters.
Разведка маълумотларига кўра, Т-14’дан фойдаланиш биринчи навбатда ташвиқот мақсадида қабул қилинган «хавфли қарор» бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар