date

Зеленский Хитой раҳбари билан суҳбатдан кейин нима деди?

Зеленский Хитой раҳбари билан суҳбатдан кейин нима деди?

Хитой раҳбари Си Цзинпин Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу икки давлат раҳбарларининг 2022 йил февралидан буён илк бор суҳбати ҳисобланади.

Си Цзинпиннинг айтишича, Хитой Украина инқирозида доимо тинчлик тарафида бўлган, Пекиннинг асосий позицияси музокараларга ёрдам беришдир. Хитой раҳбарининг айтишича, Пекин Украинага махсус вакил юборади ва можарони ҳал қилиш учун барча томонлар билан музокаралар олиб боради.

Владимир Зеленскийнинг айтишича, унинг Си Цзинпин билан суҳбати узун ва мазмунли бўлган. Украина президенти ундан «икки томонлама муносабатлар ривожига кучли туртки» беришини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида ХХР раҳбари Москвага ташриф буюриб, Путин билан учрашганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Хитой раҳбари билан суҳбатдан кейин нима деди?