
4 июнда 75 ёшида оламдан кўз юмган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг тобути у ўсиб-улғайган она шаҳри Луисвилл кўчалари бўйлаб олиб ўтилди, дейилади "Кун" нашрида. Алининг тобутини боксчилар Майк Тайсон ва Леннокс Льюис, актёр Уилл Смит (боксчи ҳақидаги "Али" фильмида унинг ролини ижро этган), фарзандлари олиб ўтдилар. Дафн маросимида, шунингдек, Алининг бутун оиласи: 9 фарзанди, унинг ҳозирги ва икки нафар собиқ рафиқалари ҳам иштирок этдилар. 17 та машинадан иборат кортеж боксчининг ёшлиги ўтган уйдан қабристонгача бокс билан шуғулланган машғулот зали, Муҳаммад Али музейи, Муҳаммад Али хиёбони орқали 19 миль масофани босиб ўтди.
Дафн маросимида 15 минг киши иштирок этди. Спортчининг қабр тошига қисқача "Али" деган ёзув ўйиб туширилди.
Муҳаммад Али 4 июнда 75 ёшида вафот этди. Спортчи 1984 йилдан бери Паркинсон касаллигидан азият чекиб келарди. Али тарихдаги энг машҳур профессионал боксчилардан бири, 1960 йилги Олимпиада ғолиби, ўта оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони (1964–1966, 1974–1978), "Йил боксчиси" унвонининг 5 карра соҳиби ва "Ўн йиллик боксчиси" унвони соҳиби ҳисобланади. 1999 йилда "Аср спортчиси" деб тан олинган. Али ўз фаолияти давомида 61 та жанг ўтказиб, ундан 56 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида мағлубиятга учраган.












Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар