20:25 / 27.04.2023
504

Роналду севгилиси Жоржинадан воз кечмоқчими?

Роналду севгилиси Жоржинадан воз кечмоқчими?

“Ан-Наср ҳужумчис Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларни тўхтатадиган бўлди, деб хабар тарқатмоқда Португалиянинг CMTV канали.

Манбанинг маълум қилишича, футболчига Жоржинанинг серхаражатлиги ёқмаяпти.

- Жоржина кунини савдо марказларида ўтказяпти. Мана шу нарса ғашимга тегяпти. У ҳеч нарса ҳақида ўйламай, фақат пул сарфлаяпти, - деди Криштиану Роналду манбага.

Роналду Жоржина Родригес билан 2016 йили танишган. Улар шундан бери бирга яшаб келмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг