10:50 / 30.04.2023
323

Зеленский: «Уруш йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давом этиши мумкин»

Зеленский: «Уруш йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давом этиши мумкин»

Украина президенти Владимир Зеленский Украина қарши ҳужумининг муваффақияти Ғарб қуролларини етказиб бериш ҳажми ва вақтига боғлиқлигини айтди.

Қарши ҳужумга тайёргарлик ҳақида фикр билдирар экан, президент қурол муҳимлигини таъкидлаган.

Владимир Зеленский қарши ҳужум режасини ошкор қилишни истамаган. Бироқ таҳлилчилар Украинанинг қарши ҳужум зарбаси баҳорнинг охири ёки ёзнинг бошида содир бўлишини тахмин қилишмоқда.

Украина президенти муваффақиятга умид қилишига қарамай, у уруш йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давом этиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.

«Бошқа давлатлар учун ҳозир Украинани қўллаб-қувватлаш учинчи жаҳон уруши хавфини оширишдан кўра арзонроқ», — дея хулоса қилган Украина раҳбари.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг