00:34 / 04.05.2023
685

Зеленский Кремлга учирилган дронларга қандай муносабат билдирди?

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Владимир Зеленский Кремлга учирилган дронларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Hensingin Sanomat хабар берди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ўз ҳудудида жанг олиб бормоқда ва ҳудудини Россиядан ҳимоя қилмоқда.

Биз Путинга ёки Москвага ҳам ҳужум қилмаймиз. Ўз заминимизда жанг қиламиз, қишлоқ ва шаҳарларимизни муҳофаза қиламиз. Бунинг учун ҳам қуролимиз етарли эмас. Шунинг учун қуроллардан бошқа мақсадларда фойдаланмаймиз. Путинга ҳужум қилганимиз йўқ, уни жазолашни халқаро трибуналга қолдирамиз”, — деди Зеленский.

У Москванинг ҳужумга Украина алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини асоссиз деб билишини таъкидлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия ўз аскарларини Украинага қарши урушга киришишга ундаш учун Киевга қарши айбловлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Путин қароргоҳига ҳужум

Украина 3 майга ўтар кечаси Россия президентининг қароргоҳига дронлар билан зарба беришга урингани ҳақида хабар берилди. Иккита дрон Кремлни нишонга олишга қаратилгани, ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг ўз вақтида кўрган ҳаракатлари натижасида қурилмалар ишдан чиқарилгани таъкидланди.

Ҳужум оқибатида Путин жабрланмагани маълум қилинди, Россия президенти ҳодиса пайтида Кремлда бўлмаган. Ҳолат юзасидан Москвада 3 майдан бошлаб дронлар учириш тақиқланди, 9 май паради ўтказилиши режаси эса давом этади.

Украина президенти матбуот котиби муносабати

Зеленскийнинг матбуот котиби Украинанинг Кремлдаги ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этди.

Бизда Кремлга тунги ҳужумлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо президент Зеленский бир неча бор таъкидлаганидек, Украина барча мавжуд куч ва воситаларни ўз ҳудудларини озод қилишга, бошқаларга ҳужум қилмасликка йўналтиради.

Теракт бу Днепр ва Умандаги кириш йўллари ёки Краматорскдаги темирйўл вокзалидаги ракета отишмаси ва бошқа кўплаб фожиалар оқибатида вайрон бўлган уйлардир”, — дейди Украина президенти матбуот котиби.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Кремлга учирилган дронларга қандай муносабат билдирди?