15:10 / 05.05.2023
287

АҚШ разведкаси раҳбари: Хитой Тайван билан бирлашиш учун ҳарбий сценарий тайёрламоқда

АҚШ разведкаси раҳбари: Хитой Тайван билан бирлашиш учун ҳарбий сценарий тайёрламоқда

Хитой Тайвань билан тинч йўл орқали бирлашишни маъқул кўрганди, бироқ у ҳарбий сценарий ҳам тайёрламоқда, дейди АҚШ разведка бошқармаси директори Эврил Хейнс.

Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг режалари кейинги қадамлар ривожига таъсир қилади. У бу мавзуни Сенат Қуролли кучлар қўмитасидаги тингловда кўтарди.

Ҳақиқат шундаки, Хитой ўз қуролли кучларига бизнинг аралашувимиздан хавотирланмасдан, Тайванни эгаллаши учун ҳарбий вариант тақдим этишни буюрган”, — деди Эврил Хейнс.

Учрашувда иштирок этган Пентагон разведка бошқармаси директори, армия генерал-лейтенанти Скотт Берриер ҳам худди шундай фикрда.

Хулоса қилиб айтганда, Хитой етакчиси Си Цзиньпин ўз ҳарбийларига тайёр бўлишни айтди. Нима учун ва қачон — биз аниқ билмаймиз”, — деди у.

Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва сўнгги ойларда орол яқинида мунтазам равишда йирик машқлар ўтказиб келади. Шу фонда Тайвань апрель ойида Хитойнинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун Американинг Boeing компаниясидан 400 та Harpoon кемага қарши ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг