19:18 / 05.05.2023
606

Россияда полициячиларга ҳужжатида камчилик бўлган ўзбекистонликларни қўлга олиш вақтинча тақиқланди

Россияда полициячиларга ҳужжатида камчилик бўлган ўзбекистонликларни қўлга олиш вақтинча тақиқланди

Фото: migrantnews.info

Россияда полицияга Ўзбекистон фуқароларини рўйхатдан ўтиш муддати ўтгани учун қўлга олиш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш вақтинча тақиқланди. Полиция ходимларига бундай кўрсатмани Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал Александр Горовой берган.

Baza нашрига кўра, 15 июнгача Россия полициячиларига Ўзбекистон фуқароларини рўйхатдан ўтиш муддатини ўтказиб юборгани учун ушлаб туриш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш тақиқланган.

Ўзбекистонликларнинг бармоқ излари, фотосуратлари олинмаган ва улар тиббий кўрикдан ўтмаган бўлса, депортация қилинмайди, Россияга киришига тақиқ қўйилмайди ва Россияда вақтинча бўлиш муддати қисқартирилмайди.

15 июнга қадар Ўзбекистоннинг барча фуқаролари, ҳатто маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса ҳам, Россия ҳудудида қолади.

Ҳужжатга кўра, бундай имтиёзлар Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида берилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг