АҚШ разведкаси: Путин Украинани бутунлай босиб ололмаслигини тушунди, у янги режалар тузмоқда
![](https://daryo.uz/static/2023/zulfiya/photo_2023-05-05_19-46-24.jpg)
Россия президенти Владимир Путин Украинага нисбатан амбицияларини мўтадил қилди. У Украинани бутунлай эгаллаш иш бермаслигини тушунди. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Аврил Хейнс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Кремль раҳбари бор эътиборни Украинанинг аллақачон босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни кучайтиришга, шунингдек, мамлакат НАТОга аъзо бўлмаслигини таъминлашга қаратмоқчи. Бу йил конструктив музокаралар бошланиши даргумон.
АҚШ разведка раҳбари рус қўшинлари Украина қуролли кучларининг қарши ҳужумини кутиб, истеҳкомларни тайёрлаётганини айтди. Хейнс Россия 2023 йилда ўқ-дорилар ва ишчи кучи етишмаслиги сабабли муҳим ҳужум операциясини ўтказа олмаслигини қўшимча қилди.
“Дарҳақиқат, агар Россия мажбурий сафарбарликни бошламаса ва Эрондан олиб келинаётган мавжуд таъминотга қўшимча равишда учинчи томон ўқ-дориларини сезиларли даражада таъминламаса, ҳатто оддий ҳужум операцияларини ҳам қўллаб-қувватлаш тобора қийинлашади”, — деди разведка раҳбари.
Хейнс Россия, катта эҳтимол билан, Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланмаслигини ҳам таъкидлади. У Украинага қарши урушда Россия оғир йўқотишларга учраганига қарамай, Москвани вазминлик кўрсатишга чақирган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)