date
views 934

Британия разведкаси Россиянинг янги муаммоси ҳақида маълумот берди

Фото: Трипстер

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россия сўнгги ўн йилликлардаги энг катта ишчи кучи танқислигига дуч келаётганини маълум қилди

Маълум қилинишича, Россия Марказий банки 14 минг иш берувчини ўрганиб чиққан ва бўш иш ўринлари сони 1998 йилдан бери энг паст даражада эканини аниқлаган. Сўнгги уч йил ичида Россия аҳолиси COVID-19 таъсири ва Украинага қарши уруш туфайли кутилганидан икки миллионга кўпроқ камайди.

2022 йилда Россияни 1,3 миллионгача одам тарк этган, жумладан, улар орасида муҳим соҳаларда ишлайдиган кўплаб ёшлар ва яхши маълумотли одамлар бўлган.

Россия Алоқа вазирлиги 2022 йилда IT соҳаси ходимларининг тахминан 10 фоизи (100 минг киши) мамлакатни тарк этгани ва қайтиб келмаганини маълум қилди.

Мобилизация, тарихан юқори эмиграция, аҳолининг қариши ва камайиши ишчи кучини камайтиради. Бу, эҳтимол, Россия иқтисодиётининг потенсиал ўсишига таъсир ўтказиб, инфляция хавфини келтириб чиқаради”, — дейилади ҳисоботда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия разведкаси Россиянинг янги муаммоси ҳақида маълумот берди