18:36 / 09.05.2023
824

Осиёнинг энг бой одами қандай уйда яшайди? (фото, видео)

Осиёнинг энг бой одами қандай уйда яшайди? (фото, видео)

Деярли ҳамма бой ва машҳур инсонларнинг қандай яшашига қизиқади. Бундай одамлар умр йўлдош сифатида кимни танлагани янада қизиқ. Осиёнинг энг бадавлат одами, тадбиркор Мукеш Амбани кимга уйлангани ҳақида маълумот берамиз.

Фото: Getty Images

Мукеш Ҳиндистон бўйлаб энергетика, нефть-кимё, тўқимачилик, табиий ресурслар, чакана савдо ва телекоммуникация соҳаларида корхоналарга эга бўлган Reliance Industries компаниясининг директорлар кенгаши раиси, бошқарувчи директори ва асосий эгасидир. Тадбиркорнинг 2020 йилдаги бойлиги 64,6 миллиард долларга баҳоланган.

Миллиардернинг шахсий ҳаёти ўта ҳашаматлилиги билан ажралиб туради. У Нита Амбани билан турмуш қурганига 20 йилдан ошган, эр-хотиннинг уч нафар фарзанди бор — Акаш, Анант ва Иша. Амбанининг рафиқаси Нита 59 ёшда бўлишига қарамай, ёш кўринади. Мукешнинг ўзи яқинда 66 ёшини нишонлади.

Фото: Getty Images

Мукеш Амбани билан танишган вақтда Нита мактабда ўқитувчи бўлиб ишларди. Нита ва Мукешнинг тўйи 1985 йилда бўлиб ўтади. Турмуш қургандан сўнг, аёл яна бир неча йил ўқитувчилик фаолиятини давом эттиради.

Кейинчалик Нита оилавий бизнес билан шуғуллана бошлади. У қайнотаси Дҳирубхай Амбани томонидан асос солинган Reliance Foundation (CСR Reliance Industries бўлими) раиси бўлди.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда ҳар ким ҳашаматли турмуш тарзини бошқаларга кўз-кўз қилиши одатий ҳол. Нита ҳам ажойиб заргарлик буюмларига эга. Одатда заргарлик буюмлари каратларда ўлчанади, аммо Амбани мисолида уни килограммда кўриб чиқиш мумкин.

Нита ҳажми катта ёқут, зумрад ва олмосларни яхши кўради. Аёл анъанавий услубда кийинади, шунинг учун қимматбаҳо тақинчоқлари уйғун кўринади. Миллиардернинг рафиқаси қимматбаҳо автомобиль — Audi А9 Chameleon спорткарини бошқаради, унинг тахминий нархи 150 минг доллар.

Фото: Getty Images

Аввал айтганимиздек, Нита бир марта кийган пойабзал ини қайта киймайди. Амбани хоним гардеробида 500 минг долларлик сари ҳам бор.

Дунёдаги энг қиммат уй

Фото: Getty Images

“Антилия” осмонўпар биноси Мумбайда (Ҳиндистон) жойлашган бўлиб, тадбиркор Мукеш Амбани мулки ҳисобланади. Бино 37 000 метр² майдонга эга — у дунёдаги энг катта хусусий турар жой биноси ҳисобланади. Бинонинг умумий баландлиги 173 метрни ташкил қилади. Аммо бу ҳаммаси эмас: бундай уй-жойни тартибли сақлаш учун кунига 600 киши ишлайди. Бино Атлантика океанидаги афсонавий Антилия ороли шарафига номланган ва чикаголик архитекторлар томонидан лойиҳалаштирилган, дизайн нилуфар гули ва қуёшга ўхшаш тарзда яратилган.

Фото: Getty Images

Бино Рихтер шкаласи бўйича 8 балл зилзилага бардош берадиган тарзда қурилган. Унинг қабулхонасида 9 та лифт ва биринчи олти қаватда 168 та машина учун автотураргоҳ мавжуд. Агар машинангиз бузилиб қолса, ташвишланманг, 7-қаватдаги шахсий автосервис бу муаммони ҳам ҳал қилади.

Фото: Getty Images

Бу ерда зерикиб, маданий ҳордиқ чиқармоқчи бўлсангиз — Антилия осмонўпар биносида 50 кишилик кинотеатр бор. Шунингдек, дам олиш учун спа-салон, бир нечта бассейнлар, осма боғлар ва бал учун мўлжалланган зал мавжуд.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Уйдаги энг ноодатий хоналардан бири сунъий қор ва муздан ясалган “қорли” хонадир. Ёзда бу хона қишга айланади ва жазирама кунларда жонга оро киради.

Фото: Getty Images

Юқори қаватларда нуфузли оила меҳмонлари учун квартиралар, энг юқори қисмида эса Амбани оиласининг қароргоҳи жойлашган. У ерда Мукешнинг ўзи, рафиқаси Нита, тадбиркорнинг онаси ва уч нафар фарзанди яшайди. Турар жой томида 3 та вертолёт майдончаси ва парвозларни бошқариш маркази мавжуд.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Ноодатий уй қуриш ғояси тадбиркорнинг рафиқаси Нита Амбанига тегишли. Ғайриоддий бинонинг қурилиши 7 йил давом этган.

ОАВ маълумотларига кўра, Мумбайдаги ер қийматининг ошиши туфайли бино ҳозирда 1-2 миллиард АҚШ долларигача баҳоланиши мумкин, бу эса уни дунёдаги энг қиммат уйга айлантиради.

Фото: Getty Images


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг