НАТОнинг барча аъзолари Украинанинг ташкилотга киришига рози бўлди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг The Washington Post газетасига берган интервюсида алянсга аъзо барча давлатлар Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашини айтди.
«НАТОдаги барча иттифоқчилар Украина иттифоққа аъзо бўлишига рози», — деди у.
Бош котибнинг сўзларига кўра, асосий масала муддатдир, ҳозирча у қўшилиш қачон бўлишини айта олмайди. Шу билан бирга, НАТОга аъзо давлатлар Украинага «блок кучлари билан ўзаро ҳамкорлик»ни таъминлаш, мудофаа ва хавфсизлик институтларини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришда ёрдам бермоқда.
Столтенберг яна бир бор НАТО эшиклари Украинага очиқлигини таъкидлади.
«Агар Украина ғалаба қозонмаса, унда муҳокама қилинадиган масала умуман қолмайди», — дея қўшимча қилган Бош котиб.































Изоҳлар 0
…