19:52 / 14.05.2023
411

Украинада урушнинг 444-куни: Запорижжяда қўлланаётган қўлбола қуроллар, Харкив метросидаги турнир (фото)

Украинада урушнинг 444-куни: Запорижжяда қўлланаётган қўлбола қуроллар, Харкив метросидаги турнир (фото)

Украинада урушнинг 444-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Коммерсант» ўз манбасига таяниб, Брянск областида иккита Ми-8 вертолёти ва иккита қирувчи самолёт ҳалокатга учраганини хабар қилди. Нашр маълумотига кўра, уларнинг деярли барчаси бир вақтнинг ўзида уриб туширилган. Baza каналига кўра, жами тўққиз учувчи ҳалок бўлган.
  • РФ мудофаа вазирлиги Брянск областидаги ҳодисалар бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади. Регион губернатори фақат битта вертолёт ҳалокатини расман тасдиқлаган.
  • Аннексия қилинган «ЛХР»да «отишмалар туфайли» мобил интернет ўчириб қўйилган.
  • Германия Украинага уруш бошидан буён энг йирик ёрдам пакетини тақдим этади — Der Spiegel нашри ёзишича, 2,7 миллиард еврони ташкил этади.
  • Володимир Зеленский Римда Италия президенти ва бош вазири, шунингдек Рим папаси билан учрашди.

Брянск областида россияликларнинг вертолётлари ва самолётлари ҳалокати

13 май куни Брянск областида бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаво кемаси ҳалокатга учради. Регион губернатори Александр Богомаз камида битта вертолёт ҳалокатини тасдиқлаган. ТАСС агентлиги аниқлик киритишича, гап Ми-8 вертолёти ҳақида бормоқда, шунингдек Су-34 бомбардимончиси ҳалокатга учрагани айтилган.

Кейинроқ ОАВда ва телеграм-каналларда шу куни област ҳудудида жами тўртта учиш аппарати — иккита вертолёт ва иккита самолёт қулагани айтилди (бу маълумот расман тасдиқланмаган). Mash манбасига кўра, экипажнинг барча аъзолари ҳалок бўлган. Вертолётлар ва самолётлар ҳалокати сабаблари тўғрисида бир неча версиялар илгари сурилмоқда — кўчма зенит ракеталари билан қуролланган диверсантлардан тортиб Украина авиацияси зарбаларигача.

Ми-8 вертолёти ҳалокати акс этган кадрлар гувоҳлар томонидан тасвирга олинган. Махсус хизматларнинг дастлабки маълумотларига кўра, вертолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Ҳаво кемаси қолдиқлари топилган.
«Подслушано Клинцы» телеграм-канали
Брянск области Клинци шаҳрида маҳаллий аҳоли авиаҳалокат қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликка гуллар келтиришмоқда.

Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк областининг Константиновка шаҳри РФ қуролли кучлари томонидан ёппасига ўққа тутилиши давом этмоқда. 12 май кунги зарбалардан кейин бир киши тан жароҳати олиб, ўттизга яқин хусусий уйлар, иккита кўп қаватли турар жой биноси, иккита газ ўтказиш қувури ва битта дўкон биноси шикастланганди. 13 май куни РФ ҚК шаҳарни яна бир бор ўққа тутди. Натижада, Украина бош прокурори офиси хабарига кўра, тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган — 15 ёшли қиз ва 63 ёшли киши, шунингдек 10 киши яраланган. Шунингдек, фуқаролик инфратузилмалари шикастланган: кўп қаватли уйлар ва хусусий сектордаги уйлар, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси, дорихона биноси ва бир неча дўконлар. Украина томонига кўра, шаҳар «Смерч» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилган.

Константиновкада Россия зарбалари оқибатида ёниб кетган уй
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
РФ қуролли кучларининг яна бир хусусий турар жой биносига йўллаган ракета зарбаси оқибатлари
Украина бош прокурори офиси 
Ракета зарбасига учраган тўрт қаватли уйдаги вайронгарчиликлар
Украина бош прокурори офиси 

Запорижжя областида Украина қуролли кучларининг қўлбола техникалари

Шушпанцерлар деб қўлда ясалган гибрид жанговар машиналарга айтилади — украинлар эскирган қисмлар ва машиналарни яроқли ҳолатга келтириш билан ҳам шуғулланмоқда. Reuters агентлигининг қуйидаги кадрларида —  Украина қуролли кучлари Запорижжя областидаги фронтда фойдаланаётган шушпанцерлар акс этган.

Украина ҚК ҳарбийлари оддий пикапга ўрнатилган ракета тизими учун снарядларни омбордан олиб чиқишмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар россияликларнинг Запорижжя областидаги позицияларига «Град-П» («Партизан») реактив қурилмасидан зарба беришга тайёрланишмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК ҳарбийлари россияликларнинг Запорижжядаги позицияларига пикап кузовига ўрнатилган қурилмадан ракета учирмоқда
Reuters / Scanpix / LETA

Харкивдаги метро станциясида бокс мусобақаси

13 май куни Харкивда «Украина ҳимоячилари» метро станциясида «Харкив мудофааси қаҳрамонлари» номи остида бокс турнири бўлиб ўтди. Унда Украина бокс жамоаси аъзолари рингга кўтарилди. Бу мазкур шаҳарда 2022 йил февралидан буён ташкиллаштирилган энг йирик спорт мусобақаси бўлди.
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ленинград областида гастрономия фестивали

Ленинград областининг Новая Ладога шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган «Корюшка идет!» номли, ҳисоб бўйича бешинчи гастрономия фестивали бошланди. Бу сафарги тадбирлар Ленинград қамали ёриб ўтилганининг 80 йиллигига бағишланган, аммо унда Украинадаги уруш мавзуси ҳам четлаб ўтилмади — масалан, фестивал меҳмонлари россиялик ҳарбий хизматчилар учун камуфляж тўрлари тўқишда иштирок этиши мумкин.

Фестивал меҳмонлари маросимнинг асосий ўзига хослиги бўлган корюшки балиғини татиб кўришмоқда
Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA
Фестивал меҳмонлари РФ қуролли кучлари эҳтиёжлари учун камуфляж тўр тўқишда қатнашмоқда
Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA
Маҳаллий ҳарбий-тарихий клуб майдони, бу ерда Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб қурол ёдгорлик сифатида ўрнатилган
Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг