06:30 / 16.05.2023
1 611

Қўшма Штатларда Путиннинг НАТОни даҳшатга солувчи қуроли маълум қилинди

Қўшма Штатларда Путиннинг НАТОни даҳшатга солувчи қуроли маълум қилинди

Россия сув ости флоти Шимолий Атлантика алянси ва Ғарб мамлакатлари учун жиддий хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда Newsweek нашри ёзмоқда, дея хабар берди РИА Новости.
Нашрнинг ёзишича, НАТОнинг сув ости кемаларига қарши имкониятлари “совуқ уруш тугаганидан сўнг ва эътибор бошқа мавзуларга қаратилиши натижасида заифлашди”.
Муаллифнинг сўзларига кўра, Россиянинг ушбу қурилмаси кенг қамровли куч сифатида баҳоланади ва Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари билан қуролланиш пойгасида ҳисобни тенглаштириш учун курашмоқда, чунки Москва АҚШнинг исталган нуқтасига зарба бера олади.
Ядровий қуролни бир четга суриб қўядиган бўлсак, Россия сув ости кемалари Россиянинг НАТО учун энг катта таҳдидидир, дея хулоса қилинади мақола.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг