14:16 / 16.05.2023
314

Россияда АҚШ элчихонасининг собиқ ходими ҳибсга олинди

Россияда АҚШ элчихонасининг собиқ ходими ҳибсга олинди

Иллюстратив фото

"ФСБ" АҚШнинг Россиядаги элчихонаси собиқ ходими Роберт Шоновни “хорижий давлат билан махфий ҳамкорликда” айблади. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275.1-моддасида назарда тутилган жиноят 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 15 май, душанба куни ТАСС агентлиги тарқатган хабарга кўра, Шонов Владивостокда қўлга олинган.

Гумонланувчи Москвадаги "Лефортово" тергов изоляторига ўтказилди, терговчилар уни ҳибсга олиш муддатини уч ойга узайтиришни сўрамоқда. Афтидан, Роберт Шонов иши Украина билан ҳамкорликда гумон қилинаётган петербурглик рассом Даниил Кринарининг иши билан боғлиқ. "Медиазона" хабарига кўра, уларнинг ишлари сони бир рақамга фарқ қилади, улар бир модда бўйича айбланмоқда, тергов изоляторида сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномалар бир вақтнинг ўзида келиб тушган.

275.1-модда Россия Федерацияси Жиноят кодексига 2022 йил июл ойида киритилган - давлатга хиёнат қилиш ҳақидаги моддага қўшимча равишда. Ушбу модда бўйича ишда биринчи айбланувчи "Умумроссия ижтимоий бирлиги" сўл жамоат ташкилоти раҳбари Павел Пишчулин бўлди. У октябр ойида "Россия Федерацияси хавфсизлигига қарши" фаолиятда "чет элликлар билан ҳамкорлик қилиш"да айбланиб ҳибсга олинган эди. Аввалроқ Пишчулин  интернетда экстремизмга чорлаш ва “диндорларнинг туйғуларини ҳақорат қилиш”да айбланиб судланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг