19:23 / 16.05.2023
154

Россия ўзбекистонлик талабалар учун квоталар миқдорини оширади

Россия ўзбекистонлик талабалар учун квоталар миқдорини оширади

Россия 2023/2024 ўқув йилида Марказий Осиё мамлакатлари талабалари учун квоталар сонини оширади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди.

«2023/2024 ўқув йилида биз Қозоғистон фуқароларини ўқитиш учун квотани сезиларли даражада оширмоқдамиз – 200 та ўрин, Қирғизистон – яна 200 та, Ўзбекистон – плюс 50 та ва Тожикистон – плюс 152 та ўрин», деди Галузин.

Унга кўра, Россияда ҳозирда Марказий Осиё давлатларидан 185 мингга яқин талаба таълим олмоқда, шундан 68 мингга яқини Россия бюджети ҳисобидан.

Бундан ташқари, Галузин яқин келажакда бир қатор Марказий Осиё давлатларида Россиянинг етакчи университетлари филиалларини очиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.

«Қирғизистонда Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари: Москва давлат университетининг филиалларини очиш режалаштирилган. Ломоносов номидаги Қозон федерал университети ва Олий Иқтисодиёт мактаби, Ўзбекистонда – Россия гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Шимолий Кавказ федерал университети», деди вазир ўринбосари.

«Буларнинг барчаси Марказий Осиёда фаолият юритаётган университетларимизнинг 25 та филиалига мустаҳкам қўшимча бўлади», деб хулоса қилди Галузин.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг