22:00 / 16.05.2023
564

Ислом Каримовнинг ўғли Москвада ҳибсга олинди

Ислом Каримовнинг ўғли Москвада ҳибсга олинди

Пётр Каримов

Собиқ президент Ислом Каримов ўғлининг ҳибсга олиниши тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда Россиянинг РEН ТВ телеканалига таяниб Kun.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, Пётр Каримов хотинини пул учун калтаклаган. Кечаси улар жанжаллашиб қолишган, чунки эр турмуш ўртоғидан Тошкентга йўловчи чиптаси ва меҳмонхона тўловини амалга оширишни сўраган. Бироқ, аёлда етарли миқдорда пул бўлмаган. Шундан кейин эр унга ташланиб қолган.

Аввалроқ, Пётр Каримов Красногорскда ўз хотинини қаттиқ калтаклагани, бу ҳодиса Подмосковний булваридаги кўп қаватли уйда содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзаро жанжал давомида эр хотинини бир неча марта урган. Аёл турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Каримов милиция бўлимида сўроқ қилинган ва қўйиб юборилган. Шундан сўнг, бедарак йўқолган.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Пётр Каримов ҳозирда гумонланувчи мақомида.

Шифокорлар унинг рафиқасига қорин жароҳати, мия чайқалиши ва қон кетиши ташхисини қўйишган.

Пётр Каримов – Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан туғилган ўғли.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг