date
views 940

Сурияда эркак зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан чиқариб олинди

Сурияда эркак зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан чиқариб олинди

Суриядаги зилзиладан деярли уч ой ўтиб, соч-чоқоли ўсиб, озиб кетган эркак вайроналар остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Эроннинг «Akhbar.fouri» портали хабар бермоқда.

Мазкур нашрнинг инстаграмдаги саҳифасида озғин эркак кишининг сурати зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан омон чиққани ҳақидаги изоҳ билан тарқатиляпти. Аммо унинг қандай қилиб тирик қолгани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Туркия жануби-шарқида, Сурия чегарасига яқин жойлашган Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлган эди.

Сейсмик ҳодиса қўшни Сурияга ҳам таъсир қилган ва у ерда ҳам иккита шаҳарда бинолар қулаб тушган эди.

Март ойи ҳолатига кўра, Суриядаги зилзила қурбонлари сони 5,8 минг кишидан ошган. Зилзилалар оқибатида Сурияда жами 400 мингдан ортиқ одам жабр кўрди. 1,5 минг киши вайроналар остидан қутқариб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда эркак зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан чиқариб олинди