date
views 363

Давлат тўнтаришига тайёргарлик: Германияда "рейхсбургерлар" устидан суд бошланди

Давлат тўнтаришига тайёргарлик: Германияда "рейхсбургерлар" устидан суд бошланди

Фото: Picture Alliance

Германияда давлат тўнтаришига уриниш бўйича суд жараёни бошланди. "Рейхсбургерлар" деб гумон қилинаётганлар террорчи гуруҳ тузиш ва оғир зўравонлик жиноятларига тайёргарлик кўришда айбланмоқда.

17 май, чоршанба куни Германияда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашни режалаштирганликда ва Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербахни ўғирлаб кетишда гумон қилинаётган “рейхсбургерлар” устидан суд жараёни Кобленц олий минтақавий судида бошланди. 44 ёшдан 56 ёшгача бўлган тўрт нафар эркак ва 75 ёшли аёл террорчи ташкилот тузиш ёки унда қатнашиш, шунингдек, федерал ҳукуматга қарши ҳаракатларга тайёргарлик кўришда айбланмоқда.

Суднинг биринчи кунида айблов хулосаси ўқилади. 2022 йил апрелида тўрт нафар эркак, октябр ойида тергов томонидан гуруҳ раҳбари деб ҳисобланган аёл қўлга олинган. Уларнинг барчаси ҳибсда. Федерал прокурорларга кўра, фитначилар ҳукуматни ағдариш бўйича уч босқичли режа ишлаб чиққан. Биринчи қадам сифатида Германия бўйлаб электр тизимларини камида икки ҳафтага ишдан чиқариш, кейин эса Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербахни қурол билан ўғирлаб кетиш режалаштирилган эди, дейди прокурорлар.

Хабар қилинишича, гумонланувчилар “фуқаролар урушига ўхшаш шарт-шароитлар” яратмоқчи бўлган ва ҳукуматни ағдариш, янги “раҳбарлар”ни тайинлаш учун Берлинда йиғилиш ўтказишни режалаштирган. Бу режалардан ҳеч нарса чиқмади - қурол сотиб олаётганда гумондорлар яширин хавфсизлик ходимига дуч келган.

Кенг кўламли тинтувлар чоғида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, нақд пуллар, олтин қуймалари, кумуш тангалар ва чет эл валюталари мусодара қилинди. 75 ёшли нафақадаги ўқитувчи 2022 йил октябр ойи ўрталарида Саксонияда ҳибсга олинган. Федерал суд қарорида айтилишича, у, хусусан, "Германия рейхининг ҳаётийлигини ўз вақтида тиклашга" эришмоқчи бўлган, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин, унинг полшалик ҳамкасби Анжей Дуда ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга хатлар тайёрлаган. Бундан ташқари, гумонланувчи Лаутербах учун “қамоққа олиш ордери”ни тайёрлаб қўйган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Давлат тўнтаришига тайёргарлик: Германияда "рейхсбургерлар" устидан суд бошланди