date
views 256

Россияда бир йилда муддати ўтган эҳтиёт қисмлар билан 2000 та авиарейс амалга оширилди

Россияда бир йилда муддати ўтган эҳтиёт қисмлар билан 2000 та авиарейс амалга оширилди

Фото: AP

Ространснадзор 2022 йилда муддати ўтган эҳтиёт қисмларга эга самолётларда 2000 та парвоз амалга оширилганини ҳисоблаб чиқди. Йирик компаниялар "муддати ўтган қисмлар"дан фойдаланилаётганини рад этяпти.

2022 йилда Россияда Ғарб санкциялари туфайли яроқлилик муддати ўтган эҳтиёт қисмлар билан жиҳозланган самолётларда икки мингдан ортиқ парвоз амалга оширилди, деди Ространснадзор раҳбари Виктор Басаргин 16 май, сешанба куни Давлат думасининг Транспорт бўйича қўмитаси йиғилишида. Унинг нутқи ёзуви "Коммерсант" ихтиёрига келиб тушган.

Басаргин бу тижорат ёки барча турдаги ҳаво қатновига тегишлими, аниқлик киритмади. “Коммерсант”нинг ёзишича, 2022 йилда ҳаво ҳаракатини бошқариш давлат корпорацияси диспетчерлари 1,4 миллион рейсга, жумладан, транзит ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатган. Басаргин аввалги йилларда муддати ўтган эҳтиёт қисмлари бўлган самолётларда қанча парвозлар амалга оширилганини айтмади.

“Коммерсант”нинг йирик авиакомпаниялардаги суҳбатдошлари “муддати ўтган эҳтиёт қисмлар”дан фойдаланилаётганини рад этди. Қанотларни механизациялаш ва гидравлик тизимлар каби “муддати ўтиб кетган” муҳим қисмларни парвозга киритиш истисно ҳисобланади”, деди манба. Унинг сўзларига кўра, кичик ва бизнес транспортидан фарқли ўлароқ, йирик йўловчи компанияларида масъулият ҳаддан ташқари катта. Йирик ташувчилар муддати ўтган эҳтиёт қисмлар билан учишдан кўра, флотни қўндиришни афзал кўради, дейди экспертлар ҳамжамиятидаги "Коммерсант" суҳбатдоши.

Аввалроқ "Проект" нашри Европа ва Америка ишлаб чиқарувчиларининг Россия Федерациясига самолёт қисмлари ва бутловчи қисмлари импорти 2022 йилда 10 бараварга — 430 миллион доллардан 44 миллион долларгача камайганини ҳисоблаб чиққан эди. Бундан ташқари, француз, немис ва америкалик етказиб берувчилар ўрнини Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, шунингдек, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон компаниялари эгаллади, улар урушгача Россия авиакомпанияларининг ҳамкорлари орасида деярли учрамаган эди, деб ёзади "Проект".

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бир йилда муддати ўтган эҳтиёт қисмлар билан 2000 та авиарейс амалга оширилди