date
views 404

Марказий Осиё ва Хитой етакчилари – Сианда (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойнинг Сиан шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпинг ва рафиқаси тантанали кутиб олди.

Маросимда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва рафиқаси, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.

Сарой олдидаги майдонда Хитой тарихи ва маданиятини акс эттирган саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 19 май куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марказий Осиё ва Хитой етакчилари – Сианда (фото)