Колумбия қуролли кучлари Какета департаменти ўрмонзорларида ҳалокатга учраган Cessna 206 самолётида бўлган 4 нафар болани топишга муваффақ бўлди.
«Биз Гуавиардаги авиаҳалокатда бедарак йўқолган тўрт нафар болани тирик ҳолда топдик. Бу мамлакатимиз учун қувончли хабар», деб ёзди президент Густаво Петро ижтимоий тармоқда.
1 май куни Cessna 206 самолёти парвоз пайтидаги фавқулодда ҳолат ҳақида сигнал берди. Шундан сўнг, ҳалокатга учради ва 370 соатлик қидирувдан кейин топилди. Самолёт бортида жами 7 киши бўлган. Уларнинг 3 нафари ҳалок бўлган.
15 май куни ҳарбийлар самолёт бўлаклари ва унинг ёнида мева қолдиқлари, болалар овқати учун идиш ва бошқа нарсаларни топган. Шундан кейин, қидирув натижасида болаларни ҳам топишга муваффақ бўлишган.
Semana журналининг ёзишича, самолёт ҳалокатидан омон қолган 13 ёшли қиз ўрмонда бошпана қурган ва 11 ойлик чақалоқ, тўрт ёшли ва тўққиз ёшли укаларига қараб турган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!