date
views 207

АҚШ яқин ойларда Украинага F-16 қирувчи самолётларини бериш ҳақида қарор қабул қилади

АҚШ яқин ойларда Украинага F-16 қирувчи самолётларини бериш ҳақида қарор қабул қилади

F-16 қирувчиси

АҚШнинг Украинага қурол етказиб бериш бўйича сиёсати ўзгармади ва Оқ уйнинг «қирувчи самолётлар коалицияси»ни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарори ҳарбий вазиятнинг ривожига мос келади, деди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 20 май, шанба куни журналистларга.

«Ҳеч нарса ўзгармади. Украинани қурол-яроғ, ёрдам ва машғулотлар билан таъминлашга бўлган ёндашувимиз уруш ривожига мос келади», - деб жавоб берди Салливан февраль ойида президент Жо Байден Киевга F-16 қирувчи самолётларини бериш зарурати йўқлиги ҳақида гапирганини эслатган журналистларнинг саволига.

«Февраль ойида президент биз Украинани муваффақиятли қарши ҳужумни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамма нарса билан таъминлашга эътибор қаратганимизни назарда тутган эди. Бу турли хил қуроллар аралашмаси эди. F-16 унга киритилмаган», - дея таъкидлади Салливан.

«Энди биз ваъда қилган ҳамма нарсани бажардик, келажакка қараш ва Украинага Россия агрессиясидан ҳимояланиш учун нима кераклигини тушуниш вақти келди», деди Салливан. У украиналик учувчиларни тайёрлаш қанча вақт олиши ва Киевга самолётлар етказиб бериш бўйича аниқ қарор қачон қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида изоҳ бермади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ яқин ойларда Украинага F-16 қирувчи самолётларини бериш ҳақида қарор қабул қилади