00:50 / 23.05.2023
612

Пригожин “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан тўлиқ чиқиши вақтини айтди

Фото: “Коммерсант”

“Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси асосчиси Евгений Пригожин 1 июндан бошлаб “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиши якунланишини айтди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Кеча айтганимдек, биз ўз позицияларимизни Мудофаа вазирлигига топширмоқдамиз ва 25 майдан жанговар ҳудудни тарк этамиз. 1 июндан бошлаб бирорта ҳам ‘Вагнер’ жангчиси қайта жиҳозланмагунча ва малака оширмагунча олдинги сафда бўлмайди”, — деди Пригожин.

Шу нуқтаи назардан, у “Вагнер” яқин икки ой ичида, шу жумладан, Бахмут яқинидаги Хромово ва Ивановскоеда ҳужумкор операцияларни ўтказмаслигини айтди.

Бу Мудофаа вазирлигининг вазифаси”, — таъкидлади “Вагнер” асосчиси.

Пригожиннинг айтишича, кейинги барча вазифалар Россия Мудофаа вазирлиги бўлинмалари томонидан амалга оширилади. “Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси эса дала лагерларига чиқади.

20 май куни Пригожин Бахмутнинг қўлга олинганини эълон қилди. 21 майга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги шаҳарни “озод қилиш” якунланганини айтди. Украина президенти ва қуролли кучлари бош штаби Бахмут қўлдан бой берилгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожин “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан тўлиқ чиқиши вақтини айтди
ePN