date

Японияда дунёдаги энг қиммат музқаймоқ ишлаб чиқарилди. Унинг нархи салкам 7 минг доллар

Фото: YouTube

Япониянинг Cellаtо брендига тегишли музқаймоқ Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бунга музқаймоқнинг нархи сабаб бўлган. Бренд ишлаб чиқарган музқаймоқ нархи 6 696 долларга баҳоланди.

Десерт қимматбаҳо маҳсулотлар қўшилгани учун шундай нархланди. Музқаймоқ таркибига ейиладиган олтин, пармезан пишлоғи, саке қолдиғи ҳамда Италиянинг Альба шаҳрида етиштириладиган оқ трюфель қўшилган. Трюфелнинг бир килоси 15 минг доллар туради.

Фото: YouTube

Осакода жойлашган РиВи ресторани бош ошпази ушбу музқаймоқни яратишга 1,5 йил сарфлаган. “Десерт тўйимли маза ҳамда таркибга эга”, — дейилади Cellаtо баёнотида. Музқаймоқ таътиб кўрилганида биринчи бўлиб оқ трюфель мазаси, кейин эса пармезан таъми сезилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Японияда дунёдаги энг қиммат музқаймоқ ишлаб чиқарилди. Унинг нархи салкам 7 минг доллар